Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Олмалиқда коронавирусдан бир неча киши вафот этгани ҳақида аудио тарқалди. Шаҳар бош шифокори бунга изоҳ берди

Олмалиқда коронавирусдан бир неча киши вафот этгани ҳақида аудио тарқалди. Шаҳар бош шифокори бунга изоҳ берди

17:56, 12.03.20
319
Жамият
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда Олмалиқ шаҳрида коронавирус касаллиги қайд этилгани, бир неча киши қурбон бўлгани ва маълумотлар халқдан яширилаётгани бўйича фикрлар айтилган аудиоёзув тарқалди.
Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Рустам Убайдуллаев мазкур хабар юзасидан ОАВ ходимларига кичик интервью берди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири маълум қилди. 
Фото:«Xabar.uz»
«Аввало, бир гапни таъкидламоқчиман: юқоридаги аудиоёзувдаги маълумотлар ҳақиқатга яқин эмас. Унда сўзлаган кишининг тиббиёт соҳасидан эмаслиги, соҳани тушунмаслиги кўриниб турибди. Аудио интернет тармоғида тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан ҳам мулоқот ўтказдим. 
Коронавирус республика ҳудудида қайд этилса уни яширишнинг иложи йўқ. Бироз аввал, Жанубий Кореядан келган олмалиқлик фуқарода юқори ҳарорат кузатилган эди. У дарров назоратга олиниб, текширилди. Таҳлиллар талабанинг оддий гриппга чалинганини кўрсатди. 
Шаҳримиз аҳолисини асоссиз маълумотларга ишонмасликни ва ваҳимага тушмасликни сўрардим. Юқорида аудиоёзувга келадиган бўлсак, ҳозирда ИИВ вакиллари овоз эгасини топиш мақсадида тегишли ишлар олиб бормоқда»
Олмалиқ шаҳар санитария-эпидемолигия осойишталик маркази раҳбари Фаррух Мусаевга кўра, коронавриус бўйича махсус штаб фаолият олиб бормоқда. 
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?