Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Ота ўз вақтида хулоса чиқармаган эди…

Ота ўз вақтида хулоса чиқармаган эди…

17:50, 12.03.20
58
Ҳаёт тарзи
Урганч шаҳрида яшовчи Т.Юлдашев бир нафар фарзанди учун тўланиши лозим бўлган 19,1 млн. сўм алимент пулларини тўламаганлиги учун 2019 йил сентябрь ойида унга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазози қўлланилган эди. Бироқ Т.Юлдашев бундан ўзига тўғри хулоса чиқармади. 

Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими томонидан қарздор Т.Юлдашовга алимент тўловлари ўз вақтида қопланиши таъминланмаган тақдирда, қатъий чоралар, яъни жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришларга қарамасдан, у турли баҳоналар билан тўловларни пайсалга солиб келаверди. 

Камига энди Т.Юлдашев қолган ойлар ҳисоби билан жами 22,9 млн. сўм алимент тўлаши зарур эди. 
Т.Юлдашевнинг ушбу ҳаракатлари ўзига қимматга тушди. Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида Т.Юлдашевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми ҳукм ўқилди ҳамда 1 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилди.

Қонун ҳамма учун баробардир, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қонунлар орқали тартибга солиниши муқаррар экан, юқоридаги беэътибор отанинг қисматига тушиб қолишдан олдин фарзандларимизнинг келажаги ҳақида қайғурсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?