Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Америкалик эр-хотин учун биргаликда уй йиғиштириш катта бойлик келтирди

Америкалик эр-хотин учун биргаликда уй йиғиштириш катта бойлик келтирди

11:07, 25.11.18
208
Дунё
Американинг Луизана штатида яшовчи эр-хотин Гарольд ва Тина Эхренберглар миллий байрамлардан бири олдидан уй йиғиштиришга аҳд қилишганди. Шу жараёнда бир дона лотерея чиптасини топиб олишди. Хайрият, ўйиндан кейинги кутиш муддати тугашига ҳали икки ҳафта вақт бор экан.

Бу чиптани улар ёзда сотиб олишган, аммо негадир унутишганди. Эр-хотин дарҳол ютуқлар жадвали чоп этилган газетани қидириб топиб, чипта рақамини текшириб кўришди. Қарангки, чиптага 1,8 миллион доллар пул ютиб олишган экан. Шошилинч тарзда лотерея офисига боришди. Офисдагилар ҳам чиптани текширувдан ўтказгач, ҳақиқатан ютуқ чиққанини тан олишди. 

Эр-хотин солиқларнинг барчасини тўлагач, 1,27 миллион доллар эгаси бўлди. Уларнинг айтишича, ютуқни қаёқдаги саёҳат, ёки бўлар-бўлмас буюмлар харид қилишга сарфлашмас экан. Одатий ҳаёт тарзини яшашда давом этишаркан.

Манба: 
Hordiq.uz
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?