Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Улуғбек Бақоев: "Жанубий Кореяга қарши баҳсдан қандайдир фожеа ясаш шарт эмас"

Улуғбек Бақоев: "Жанубий Кореяга қарши баҳсдан қандайдир фожеа ясаш шарт эмас"

10:59, 25.11.18
541
Спорт
Бухоро клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев Ўзбекистон терма жамоасининг Австралияда Жанубий Кореяга қарши ўтказган ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, у вакилларимизнинг БААда ўтказиладиган Осиё кубогидаги имкониятларини ҳам юқори баҳолади.

– Ушбу ўйиндаги йирик мағлубият вақт минтақасидаги ўзгариш ва иқлим алмашиши билан боғлиқ деб ўйлайман. Бундан ташқари, футболчиларда шароитга мослашиш билан ҳам боғлиқ муаммолар кўзга ташланди. Назаримда ўйиннинг боришига мана шу жиҳатлар ўз таъсирини кўрсатди. Бундан қандайдир фожеа ясаш шарт эмас. Шунчаки, сабр қилиб, терма жамоага омад тилашимиз лозим.

– Мутахассис сифатида БАА мезбонлигида ўтувчи турнирда қандай натижа қайд этилишини кутяпсиз?

– Ҳар қандай ҳолатда терма жамоа олдига минимум вазифа сифатида гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилади. Терма жамоамиз бу вазифани уддалай олишига шубҳам йўқ. Кейинги босқичларда эса фақат максимал даражадани натижани қўлга киритишлари лозим бўлади. Терма жамоамизда бунинг учун имкониятлар юқори.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?