Алмазбек Атамбоев: “Биз оилавий ҳукмронлик қандай тикланаётганига гувоҳ бўляпмиз”

Алмазбек Атамбоев: “Биз оилавий ҳукмронлик қандай тикланаётганига гувоҳ бўляпмиз”
Дунё
21:23, 21 ноябрь 2018
2 097
0

Қирғизистоннинг собиқ президенти, Қирғизистон социал-демократик партияси (ҚСДП) раиси Алмазбек Атамбоевнинг яқинда телевизион каналлардан бирига берган интервьюси бўйича 24.kg нашри энг ёрқин жумлаларни саралаб тақдим этди.

Бойлик ҳақида

Алмазбек Атамбоев катта бойликка эга эканини яширмайди. Унга асосий даромадни Туркиядаги бизнеси келтирар эди. Собиқ президентнинг маълум қилишича, 1999 йилда «Форум» саноат гуруҳи бюджетга ўша пайтда «Кумтор» Қирғизистон ЯИМнинг 20 фоизини берганига тенг солиқ тўлаган. 

Собиқ давлат раҳбарининг сўзларига кўра, корхоналар президентлик йилларида ҳам унга тегишли бўлган. Улардан бирини Атамбоев ўтган йили сотган.

“2017 йилда мен 100 эмас, 111 миллион сом ишлаб олдим, корхоналаримдан бирини сотдим”.
Алмазбек Атамбоев

У шунингдек заводлар, қўшма корхоналар, ресторанлар ва барлари борлиги билан ҳам мақтанди.

Кой-Тошдаги оилавий мулки ҳақида

Кой-Тошдаги участкани Алмазбек Атамбоевга Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов сотган. У бу жойда Атамбоевнинг авлодлари яшаганини таъкидлаган. ҚСДП етакчиси ернинг ҳақиқий эгаси ҳақида кейинроқ, уй қурганда билиб олди.

“Албек Ибримов мендан узр сўраган, маълум бўлишича, бу ер участкаси “Достон”дан сотиб олинган. Бироқ бу вақтга келиб мен уйни қуриб бўлгандим”.
Алмазбек Атамбоев

Алмазбек Атамбоевнинг сўзларига кўра, у бир йилда 2 миллиард сом ишлаган ва бундай уйдан бир нечасини қуришга қурби етарди. “Мени шокка туширгани: нима эмиш, мен ҳам аксарият бойларимиз каби хорижда уйлар сотиб олиб, Дубай, Туркия, Англияда виллалар қуришим керак экану, ота-боболарим яшаган жойда уй қура олмас эканман... Чунки бизда барча раҳбарлар, амалдорлар декларацияга кўра уйсиз. Аслида эса бор мол-мулки уларнинг турмуш ўртоқлари, ака-укалари, куёвлари ва бошқалар номига расмийлаштирилган”, - дейди у.

Сайлов фонди ҳақида

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Сооранбой Жээнбековнинг маъмурияти Тармоқда тарқалган сайловларга сарфланган 24 миллион доллар ҳақидаги ҳужжатни фейк деб атаётган бўлса, Атамбоев унинг ҳақиқат эканини таъкидламоқда.

“Бу ҳужжат ҳақида биладиганлар шунчаки ўз ҳаётидан хавотирда. Нима учун Қулматовни паспорт учун ҳибсга олишди? Бакиевлар давридаги “аҳмоқлик” (улар Медет Садирқуловни ўлдиришди ва бу билан истаган одам билан шундай қилишлари мумкинлигини кўрсатишди) ўрнига айбсиз одамларни – Кубан Қулматов, Сапар Исаковни панжара ортига йўллашди ва гўёки “Кўриб қўйларинг, истаган одамни шундай қамаб қўйишимиз мумкин, керак бўлса, йўқ қилиб юборамиз”, дейишмоқда.
Алмазбек Атамбоев

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, ҳужжатда реал фамилия ва исмлар кўрсатилган. Икромжон Илмиянов қўлга олингани учун уни тарқатишган.

Сооранбой Жээнбеков билан дўстлик ҳақида

Алмазбек Атамбоевнинг таъкидлашича, Сооранбой Жээнбеков сайлов олди кампания вақтида одамларни алдаган. 29 мартдаги учрашувда у президентга Бакиевнинг йўлидан бораётганини очиқчасига айтган.

“Биз оилавий ҳукмронлик қандай тикланаётганига гувоҳ бўляпмиз - ака-укалар, куёвлар ва ҳ.к. Биз бунақасини аввал ҳам кўрганмиз”.
Алмазбек Атамбоев

ҚСДП етакчиси Жээнбековларни ҳукумат тепасига айнан ўзи олиб келганини яширмайди.

“Шундай одамлар борки, ўнлаб йиллар кимнингдир елкаси ортига яшириниб, унинг ҳимоясидан фойдаланишади, бироқ кези келганда бу елка унга керак бўлмай қолади, шунда бажонидил унга пичоқ қадайди”.
Алмазбек Атамбоев

ОАВга даъво ҳақида

Алмазбек Атамбоев қонун ҳимоячилари ва ОАВларга нисбатан судларга кўп миллионли даъво аризалари бериб хато қилганини тан олади. Унинг турмуш ўртоғи матбуотдаги хабарлардан жуда асабийлашган ва осма укол остидагина уйқуга кетган.

“Мен ҳиссиётларга берилдим, уйда шундай вазият эди. "Заноза" асосчиси Чўлпон Жакуповага нисбатан, ҳойнаҳой, нотўғри иш қилгандирман. Ҳиссиётларга берилмаслигим керак эди. Аммо мен инсонман”.
Алмазбек Атамбоев
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
90
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
85
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика