Аёл кишини таҳқирлаган каттақўрғонлик собиқ ИИО ходимига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Аёл кишини таҳқирлаган каттақўрғонлик собиқ ИИО ходимига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
Ҳодисалар / Жамият
21:11, 21 ноябрь 2018
2 466
0


Аёл кишини таҳқирлаган каттақўрғонлик собиқ ИИО ходимига нисбатан суд жараёни якунига етди ва суд ҳукми ўқилди.

21 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида судланувчи, Каттақўрғон шаҳри ИИБ катта тезкор вакили лавозимида ишлаган Санъат Умаровга (1988 йилда туғилган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов «Газета.uz"га хабар қилди.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари Ўткир Мамадалиев томонидан кўриб чиқилди.
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, С. Умаровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми «а», «з» бандларида ва 241−1 моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда (этишда) айбдор деб топди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди С. Умаровга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаси тартибида 3 йил мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилади.
Шунингдек, суд томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ИИБда Санъат Умаров ва бошқалар ўғирликда гумон қилиб олиб келинган аёлни таҳқирлаб, ечинишга мажбурлаган. Умаров ушбу жараённи видеотасвирга олган ва кейинчалик у «Озодлик» радиоси томонидан эълон қилинган. Каттақўрғондаги ҳодиса ички ишлар органларида қатор «тозалаш"ларнинг амалга оширилишига сабаб бўлди — ёз охирига қадар ИИВ Ўзбекистон бўйлаб туман ва шаҳар ИИБларига 30 га яқин бошлиқлар тайинланганини маълум қилди.
«Газета.uz»

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
86
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
81
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика