Тадқиқот: Телевизор бола тарбиясига қандай таъсир қилади?

Тадқиқот: Телевизор бола тарбиясига қандай таъсир қилади?
Ҳаёт тарзи
21:00, 01 ноябрь 2018
2 952
0
Оламларни тарбиячиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг Расули ва аҳли байтларига саловот-у саломлар бўлсин!

Ҳаммамизга маълумки, ХХI асрда дунёнинг икки чеккасидаги одам 1 сония ичида бир-бири билан маълумот алмаша олади, гаплашади ва ҳатто бир бирини кўриб тура олади. 100 йил олдин бу ҳақида тасаввур қилиш мўъжиза туйилар эди. Ҳозирда эса инсоният бунга кўникиб ҳам қолди, оддий бир ҳолатга ўхшаб қолди гўё.

Ушбу воситалар орасида интернет ва телевизор инсоният ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Аввал телевизор ихтиро қилинганини ҳисобга олсак, телевизорнинг инсоният тарбиясига таъсири беқиёс бўлди. Айниқса ёш болаларнинг оппоқ қоғоздек онгини шакллантириш, уни бошқариш учун қулай воситага айланди.

Ҳозирда кўплаб кўрсатувлар борки, улар сабаб болажонлар чет тилларини тез ва осон ўрганишлари, дунё ва атроф-муҳит ҳақида қизиқарли тарзда тушунча ҳосил қилишлари мумкин. Булар албатта болажонларнинг ақлий тарбияси учун фойдали омил ҳисобланади.

Аммо, худди пичоқ каби, телевизор ҳам тўғри фойдаланилмаса, қаттиқ “жароҳат” етказиши мумкин. Шундай экан, биз болаларимизга телевизордаги ҳар қандай кўрсатувни кўрсатишимиз тўғри бўлармикан?! Ўз боласининг телевизор тагидан кетмай ўтиришига рози бўлган ота-оналар болаларининг тарбиясини ҳам телевизорга топшириб қўйган бўлишади.

Яхшилаб мулоҳаза қилинса, бугунги кунда болалар учун чиқарилаётган кўрсатувлар, мультфильмлар ва бадиий фильмлар бундан 20 йил аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Ахлоқий бузуқ ҳолатларнинг очиқдан-очиқ болалар учун тайёрланган мультфильмда кўрсатилиши, танаси очиқ аёллар, бузғунчи ва зўравон одамларни болаларга кўрсатишдан нима наф? Бу болажонларнинг жинсий ва ҳиссий тарбиясини бузади-ку..!

Зўравонлик ва шаҳвоният шайтоннинг икки қуроли, чунки бу иккови киши руҳиятига жуда қаттиқ таъсир қилади ва бу иккиси орқали у қалбни осон қорайтира олади.

Статистик маълумотларга кўра, АҚШда “Р” белгили, яъни 17 ёшдан кичиклар кўриши таъқиқланган фильмларнинг 80% , тақиқланган видео ўйинларининг 70% ҳамда беҳаё сўзлари бор мусиқаларнинг 100% 17 ёшдан кичик бўлган болаларга сотилмоқда. Биз эса шундай фильм ва мультфильмларни тўғридан-тўғри ўзбек тилига ўгириб болаларимизга тақдим қилмоқдамиз.

АҚШ бўйича ўртача болалар 18 ёшга етгунча, 200 000 та зўравонлик ҳолатларини ва 16 000 та қотиллик ҳолатларини кўриб улгуришади. Бунинг руҳиятга қандай таъсир қилаётганини бир ўйлаб кўринг. Образли қилиб айтганда, болаларимизнинг онги зўравон қилиб дастурланмоқда. Медиада намойиш қилинаётган зўравонликлар ёш болаларга, айниқса 8 ёшдан кичикларига янада зарарли, чунки улар тасаввурий олам билан ҳақиқийсини осон ажратаверишмайди.

Америка Педиатрия Бирлашмаси огоҳлантиради: 3 ёшдан кичик болалар ҳозирги кунда ҳеч бир телевизор кўрсатувларини кўрмасликлари керак. Бу бир неча йил олдин берилган қарор. Унинг таъсирини билганлари учун бирлашма шу қарорга келган. Яна бошқа олимларнинг фикрларига кўра, болалар мияси ривожланаётган вақтда ҳеч қандай телевизор кўрсатувларини кўрмасликлари керак экан.

“Илмий Америка” журнали келтирган далилларга кўра, телевизор қуйи даражадаги наркоманиядир. Одамлар унга ўрганиб қолади. Болалар ҳам унга қаттиқ ўрганади. Телевизорга бўлган боғланиш ҳам болада аста-секин кўпайиб боради ва қаттиқ эътибор қилинмаса, болалар телевизорсиз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган даражага келиб қолади. Кўпларимиз ўз ишимизни битириб олиш учун ҳам болаларимизни телевизор билан чалғитмоқчи бўламиз. Билмаймизки, болани биз эмас, энди унинг қадрдон телевизори тарбиялаётган бўлади.

АҚШда ҳар куни телевизор кўриш учун 5 соату 11 дақиқа сарфланар экан! Қора танли америкаликлар 7 соату 12 дақиқа, оқ танлилар 5 соату 2 дақиқа, испанлар 4 соату 35 дақиқа, чунки улар меъёридан ортиқ ишлашади; осиёликлар 3 соатдан сал кўпроқ. Чунки уларнинг қаттиққўл оналари болаларига телевизор кўришга рухсат беришмайди. Бизнинг юртимизда ҳам таассуфки бу ҳолат 3 соатдан кам эмас. Чунки кечки овқатланиш пайти, айнан шу пайт энг кўп телевизор кўриладиган вақт бўлади, ўртача ҳисобда одамлар энг камида 1 соат телевизор кўради. Одатда бу пайтда сериаллар кўрсатилади. Бу сериалларни бизга қўшилиб овқат еётган фарзандларимиз ҳам кўради.

2 ёшдан юқори одамлар ўртача ҳисобда ҳафтасига 34 соат телевизор қаршисида ўтириб ўтказишади. 2 дан 11 ёшгача бўлганлар ҳафтасига 24 соат телевизор кўришади.

4 дан 6 ёшгача бўлганларнинг 54 % ота-оналари билан ўтириш ёки телевизор кўришдан қайси бирини танлашлари сўралганда, телевизорни танлашган… Хулоса чиқариш ўзингиздан.

Ўртача америкалик ёшлар мактабда 900 соат, телевизор қаршисида эса 1200 соат вақт ўтказишяпти. Бу то ўрта таълимни якунлагунларича бўлган ҳолат…

Кеч соат 8 дан кейин 11 гача бўлган вақтлардаги зўравонлик саҳналари 3-5 тани ташкил қилса, Шанба тонгида бу рақам 20-25 тага етади. Болалар табиатан кўрган нарсасига тақлид қилади. Агар бир тўп 8 ёшлик болаларни ўтқазиб қўйиб, уларга Кунг-фу фильми қўйиб берилса, кино тугагандан сўнг улар бир-бирларини уриб, тепа бошлаганини кўрасиз. Бу энг содда ҳаётий далил.

Бизнинг бу маълумотларни келтиришдан мақсадимиз, телевизорнинг салбий тарафларидан ота-оналарни огоҳлантиришдир. Зеро болалар ота-онага АЛЛОҲ тарафидан берилган омонатдир. Боланинг қандай униб-ўсиши ота-онага боғлиқ ва шу сабабдан ҳам улар Қиёматда бу вазифадан сўраладилар. АЛЛОҲ Таъоло Қуръони Кариймда: “Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз…”, деган.

Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар: “Ҳар бир гўдак албатта тоза фитратда (яъни Ислом фитратида) туғилади. Лекин ота – онаси уни ё яҳудий, ё насроний, ё мажусий қилади. Бунинг мисоли шуки, чорва ҳайвони барча аъзолари мукаммал бўлган ҳайвонни туғади. Ёки сизлар қулоқ-бурни кесилган ҳолда туғилган ҳайвонни биласизларми?..”

Юқоридаги оят ва ҳадис ота-оналарнинг бола тарбиясидаги ўрни нақадар катталигини очиқ-равшан кўрсатиб турибди. Ўзининг кетидан солиҳ фарзанд қолишини истаган ҳар бир мусулмон боласининг тарбиясига ёшликдан жуда қаттиқ киришиши ва уни ҳар қандай зарарли ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиши керак. Ахир боғбон ҳам гулни кичкиналигидан авайлаб-асраб ўстираётиб, ҳайвонлардан сақлаш учун атрофини тўсиқ билан ўрайдику. Агар бир гул шунча эътибор талаб қилса, миттивойларнинг бундай эътиборга бўлган эҳтиёжи нақадар катта экан.

Биз болаларни бутунлай телевизордан маҳрум қилиш керак деган фикрдан йироқмиз, аксинча баъзи шундай кўрсатувлар борки улар болаларга дунёқарашнинг шаклланишида жуда фойдали бўлади. Биз болаларимизга чет эл маҳсулотларини ҳазм қилдиришни тўхтатиб, ўз миллийлигимиз, дин-диёнатимиз ва урф-одатларимизга тўғри келадиган маҳсулотларни ўзимиз ишлаб чиқаришимиз керак демоқчимиз. Бунинг учун ҳар қандай имконият бор. Тўғри бу вақт ва ҳаражат талаб қилиши ҳақиқат. Хўш, нима бўлибди, келажагимиз пойдеворлари бўлган болалар учун ҳар қанча ҳаражат қилсак арзийди. Агар биз аввалгидек Имом Бухорийлар, Имом Термизийлар, Самарқандий ва Хоразмийлар чиқишини чин дилдан истасак, болаларимизни уларнинг оналари тарбиялагани каби тарбиялашимиз, улардек сидқи дилдан хизмат қилишимиз керак. Шундагина кўзланган мақсадга етишишимиз мумкин.

Манба: 
Islaminstitut.uz
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
18
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
16
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика