Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Бошлиғининг тегажоқлик қилишини исботлагани учун аёлнинг ўзи қамоқ жазоси олди

Бошлиғининг тегажоқлик қилишини исботлагани учун аёлнинг ўзи қамоқ жазоси олди

07:44, 20.11.18
382
Дунё

 Индонезияда 3 фарзандли аёл ишхонасида бошлиғининг тегажоқлик қилиши исботини тақдим қилгани учун ярим йилга панжара ортига жўнатилди. Бу ҳақда The Independent'га таяниб Kun.uz нашри хабар берди.

Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Баик Нурил Макнун исмли аёл унга шилқимлик қилиб юрган ўқув бўлими бошлиғи билан суҳбатини ёзиб олган. Аёл адвокатининг айтишича, мижози аудиоёзувни судда эркак томонидан кўп марта жинсий тегажоқлик қилинишининг исботи сифатида тақдим қилган. Бироқ эркак қарши даъво аризаси берган ва аёл электрон ахборотни сақлаш ва тақдим қилиш ҳақидаги қонунга кўра “ахлоқсиз материалларни” тарқатишда айбдор деб топилиб, жазоланди.

Аёлга қамоқ жазосидан ташқари, 500 млн рупий (35 минг доллар) жарима тўлаш мажбурияти қўйилган.

Макнунни суд қарорини “одил судловга пародия” деб атаган ҳуқуқ ҳимоячилари қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳуқуқ ислоҳотларини тадқиқ қилиш институтидан Майдиана Раҳмаватийнинг айтишича, суднинг бундай қарори келгусида аёлларнинг тегажоқликка учрашлари бўйича шикоятлар билан полицияга мурожаат қилишларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Фото: Ahmad Subaidi /Antara Foto
Аёлнинг адвокати мижози билан бирга суд қарори устидан арз қилмоқчилигини, бироқ аёл исталган вақт ҳибсга олиниши мумкинлигини айтган.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?