Эртадан янги нархлар: Бензин, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва бошқалар

Эртадан янги нархлар: Бензин, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва бошқалар
Янгиликлар
22:12, 15 ноябрь 2018
4 314
0

 Ўзбекистон ҳукуматининг 1 ноябрь кунги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига биноан, 16 ноябрь кунидан бензин, дизель ёқилғиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун нархлар ошади.

Бензин ва дизель ёқилғиси
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари қуйидагича белгиланган:

  • Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
  • Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
  • дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
  • ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр.


Электр энергияси

Янги прейскурантга кўра, 16 ноябрдан электр энергиясининг 1 киловатти 250 сўмгача (ҳозир 228 сўм 60 тийин) ошади. 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 280 сўмгача ўсади.

Қайд этиш керакки, бу жорий йил давомида электр энергияси учун нарх иккинчи марта ошишидир. 2018 йилнинг 1 апрелида ҳам нарх 204,3 сўмдан 228,6 сўмга ошганди.

Табиий газ ва суюлтирилган газ

Ўзбекистонда 16 ноябрдан табиий ва суюлтирилган газ ҳам қимматлашади. Унга кўра, аҳолига маиший эҳтиёжлар учун, газ ҳисоблагичлар мавжуд бўлганда табиий газнинг 1 кубометри 320 сўм бўлади. 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 350 сўмгача ўсади.

Суюлтирилган газ, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун 16 ноябрдан 950 сўмга, 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 1200 сўмгача ўсади.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти

Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ҳам оширилади. Ҳукумат қарорида 16 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизгача ошириш ва бошқа истеъмолчилар учун таннархдан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш белгиланган.

Маълумот учун, айни пайтда Тошкент аҳолиси, ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 4332 сўм ва ҳисоблагич бўлмаса, ҳар бир одам учун ойига 16 917,49 сўм тўлайди.

Марказий иситиш учун эса иситилаётган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун 1464,53 сўм тўланади.

Қўшимча маълумот

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

  • аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;


аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:

  • иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
  • бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.


Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:

  • базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича;
  • базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
31
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
31
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика