Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Баҳора Арслонова: «Илк учрашувда ёқмагандим» (фото)

Баҳора Арслонова: «Илк учрашувда ёқмагандим» (фото)

21:22, 14.11.18
146
Маданият / Фото

 Ёш ва иқтидорли актриса Баҳора Арслонова турмушга чиқди! Биз ёш келинчак билан учрашиб, ўзимизни қизиқтирган барча саволга жавоб олдик.

— Дастлаб, муҳаббат тарихи ҳақида сўрасам...
— Бу узун ҳикоя. Қайнопам, яъни турмуш ўртоғимнинг опаси билан курсдошмиз. Тўрт йил бирга ўқидик. Институтни тамомлаганимизда Самарқандга, дугонамнинг тўйига бордик. Турмуш ўртоғим билан ўша ерда танишганмиз.

— Турмуш қуриш таклифини эшитганингизда хаёлингиздан нималар ўтди?
— Ёшимиз нечада бўлишидан қатъи назар, кучли ҳаяжон, оилани эплай оламанми, деган хавотир бўлар экан. Мени ана шундай ўйлар банд қилди. Қолаверса, санъаткор эканимни ҳам ўйладим. Биласиз, актёр-актриса ўзига тўғри бўлса ҳам у ҳақда гап қиладиганлар топилади. Борди-ю, шу каби вазият юзага келса, қийналиб қолмайманми, дея узоқ фикр қилдим. Шунинг учун бир қарорга келишим анчагина вақт олди.

— Куёвболанинг кимлиги кўпчиликка қизиқ.
— Келин бўлиб тушган хонадонимда санъат вакиллари кўп. Шундай бўлса-да, турмуш ўртоғим бошқа соҳада фаолият юритади. Мактаб, коллеж, институтни ҳам Санкт-Петербургда тамомлаган. Спортда катта ютуқларга эришган, ҳозир туризм соҳасида фаолият юритяпти.

— Кўз тегмасин, жуда чиройли келин бўлдингиз. Кўйлак, макияж, соч турмаги – бу борада нималарга аҳамият қаратдингиз?
— Бу борада омадим келди. Телеканалларнинг бирида келин либослари ҳақидаги кўрсатувда суратга тушиб, тахминий образимни аниқлаб олдим. У ўзимга ҳам, турмуш ўртоғимга ҳам маъқул келди.

— Шўх–шаддод Баҳора келинлик вазифаларини қандай уддалаяпти?
— Тан олишим керак, рўзғорда кўп нарсаларни билмас эканман. Шукрки, янги оила аъзоларим мени қўллаб-қувватлашяпти. Билмаганимни ўргатаётган қайнона – онажонимга ва ёнимда менга кўмаклашаётган турмуш ўртоғимга раҳмат дейман.

— Тўйга тайёргарлик қандай бўлди?
— Аввалига тўй базмини қаерда ўтказсак экан, дея узоқ ўйландик. Тўрт шаҳардан бири: Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ёки Питерни танлашимиз керак эди. Сабаби, ҳар бир шаҳарда қариндошлар, танишлар кўп. Ўйлаб-ўйлаб, ахийри, Самарқандда тўхтадик.

— Актриса эканингизни оила аъзоларингиз қандай қабул қилишди?
— Қайси касбда фаолият юритишимни яхши билишгани учун ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Бундан ташқари айтганимдек, турмуш ўртоғимнинг опаси билан яқин дугонамиз. Умуман олганда, киши қайси соҳада ишламасин, ўзига тўғри бўлса, шунинг ўзи кифоя. Оила аъзоларимнинг фикри шундай. Ўзим ҳам билдирилган ишочни йўқотмасликка ҳаракат қиламан.

— Бундан чиқди, ишлашингизга қаршилик йўқ?
— Ҳа! Фақат энди сценарийларни турмуш ўртоғим билан бирга танлаймиз.

— Ҳозир Самарқандда экансиз...
— Тўғри, ҳозирча шу ердамиз. Елиб-югуриб келинлик хизматини қиляпман. Кейинчалик Тошкентга, турмуш ўртоғим ўқишни давом эттирса, Питерга кетишимиз ҳам мумкин. Лекин қаерда бўлмайин, ижодим тўхтамайди.

— Мазмунли суҳбат учун раҳмат! Яна бир бор оилавий бахт тилаб қоламиз!
— Сизга ҳам раҳмат!

Алия суҳбатлашди
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?