Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Клаудио Раньери АПЛга қайтди

Клаудио Раньери АПЛга қайтди

21:17, 14.11.18
712
Спорт

 Италиялик мураббий Клаудио Раньери «Фулҳэм» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинган.

Лондон жамоасининг собиқ устози Славиш Йоканович қониқарсиз натижалар ортидан ишдан олинган. Клуб АПЛнинг 12 туридан сўнг 9 очко билан жадвалнинг энг қуйи поғонасини банд этиб турибди.

«Ўз анъаналари ва тарихига эга «Фулҳэм»ни қабул қилиб олиш мен учун катта шараф. Бу жамоанинг мақсади ҳеч қачон фақат Премьер-лигада жон сақлаб қолишгина бўлиши керак эмас. Биз доимий хавфли рақибга айланишимиз ва муваффақиятларга эришишимиз керак», - деб айтиб ўтган Раньери.

67 ёшли мураббий бунга қадар «Наполи», «Валенсия», «Атлетико», «Челси», «Ювентус», «Интер», «Рома», «Монако» ва «Лестер Сити» каби жамоалардаги фаолияти билан жамоатчилик назарига тушган. У 2015/16 йиллар мавсумида «Лестер»ни Англия чемпионлиги сари бошлаб борган эди. Ўша йили Раньери ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?